Бугун Ўзбекистон МТЖ Эрон билан ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 18 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААнинг Ал-Айн шаҳрида бўлаётган халқаро ўртоқлик турнирининг финалида Эронга қарши баҳс олиб боради. Учрашув “Ҳазза бин Зайд” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 14 ноябрь куни Муҳаммад Салоҳ етакчилигидаги Миср терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олган бўлса,  Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб этиб, финалга етиб келган эди.

Шу кунга қадар бу жамоалар ўзаро 18 марта баҳс олиб борган. Учрашувларнинг 11 тасида Эрон, 2 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, яна 5 та ўйин дуранг билан якунланган. Жамоалар ўртасидаги илк учрашув 1998 йилги Осиё ўйинлари доирасида бўлиб ўтган ва унда Эрон 4:0 ҳисобида зафар қучган эди. Терма жамоаларнинг энг сўнгги ўзаро баҳси эса жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган CAFA кубоги финалида кузатилган. Мазкур баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
 
Турнирнинг 3-ўрин учун кечган баҳсида Миср Кабо-Верде устидан пеналтилар сериясида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ушбу турнир учун жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон халқаро ўртоқлик турнири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг