Бугун Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур ойдаги халқаро танаффус доирасида биринчи ўртоқлик ўйинини ўтказади. Соат 18:00 да Тошкентдаги “Олимпия” стадионида старт оладиган беллашувда терма жамоа Қувайтга қарши баҳс олиб боради.

Қайд этиш жоиз, ушбу беллашув МТЖнинг янги бош мураббийи Фабио Каннаваро учун жамоа устозлигидаги дебют ўйин бўлади.

Аввалроқ, мазкур баҳсда ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ оқ, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилиши аниқ бўлганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугунга қадар Қувайтга қарши 5 марта майдонга тушган. Ушбу ўйинларнинг 3 тасида ғалаба қозонган, 2 ўйинда эса имкониятни бой берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каннаваро Азизбек Турғунбоев ва Умар Эшмуродовни ҳам МТЖ йиғинига чақиргани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

МТЖ Ўзбекистон Қувайт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг