Бугун Ўзбекистон БАА билан ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 15 октябрь куни футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқич 4-тур ўйинлари бошланади. Мазкур турда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан баҳс олиб боради.

Бугунги ўйинда иштирок этиши сўроқ остида турган Аббосбек Файзуллаев учрашув қайдномасига киритилиши ва майдонга тушиши мумкин. БААга қарши ўйинда “оқ бўрилар” кўк рангли либосларда, дарвозабон эса яшил рангли либосда ҳаракатланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон-БАА ўйини соат 19:00 да старт олади. Баҳсга Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти қандай баҳоланаётгани хабар қилинганди.

Машҳур портал талқинига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиёдан ЖЧга чиқиш даъвогарлари орасида 4-ўринда қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари Жаҳон чемпионати Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made