Бугун Тошкентнинг қайси ҳудудларида “свет” ўчирилиши айтилди
Жамият
−
22 Июнь 2023
6492Пойтахт Тошкентнинг тўртта туманида яна электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамияти Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 22 июнь куни истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Олмазор тумани: “Пахта” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
- Юнусобод тумани: “Сандиқ қўрғон” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
- Яшнобод тумани: “Жарбоши” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
- Мирзо Улуғбек тумани: “Гулсанам” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.