Бугун Тошкентнинг 4 тумани аҳолиси “свет”сиз қолади
Жамият
−
07 Июнь 2023
7612Таъмирлаш ишлари сабабли бугун, 7 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа, Бектемир, Яшнобод ҳамда Чилонзор туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 17:00 га қадар вақтинчалик ўчирилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қуйида электр энергиясида узилиш бўладиган ҳудудлар билан танишишингиз мумкин:
- Бектемир тумани “Нурли йўл” маҳалласининг Бектемир ҳамда Шодиёна кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
- Учтепа тумани “Шарқ юлдузи” маҳалласининг Дурбек, Дурбек 4-тор ҳамда Лочин кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
- Яшнобод тумани Паҳлавон Маҳмуд ва Маҳмур, “Арғин” маҳалласининг Абадият кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;
- Чилонзор тумани Лутфий ва Боғистон кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинча ўчирилди.