Россияда яна бир юқори мартабали амалдор коронавирусга чалинди

Олам

image

Россия Қурилиш вазирлиги раҳбари Владимир Якушев ва унинг ўринбосари Дмитрий Волков коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати.

“Даволанишни шаҳар касалхоналаридан бирида, шифокорлар назорати остида ўтказаман. Мен алоқада бўлиб тураман”, деган Якушев.

Вазирининг ўринбосари Никита Стасишин унинг вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Якушев ва Волковнинг ташхиси компьютер томографияси билан тасдиқланган.

Қурилиш вазирлиги маълумотларига кўра, март ойининг охиридан бошлаб вазирлик ходимларининг 80 фоиздан кўпроғи масофадан ишлашга ўтган.

Маълумот ўрнида, Якушев 2018 йил май ойида Қурилиш ва уй-жойлар вазири этиб тайинланди. У 2013 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган Михаил Менинг ўрнини эгаллади.

Аввалроқ, Россия Бош вазир Михаил Мишустинда коронавирус аниқлангани, ҳукумат раҳбари бу ҳақда Президент Владимир Путинга маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус инфекциясидан 114 431 нафар шахс зарарланди. Беморлардан 13 220 нафари соғайиб кетган бўлса, 1169 нафари ҳаётдан кўз юмди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг