Бугун Олмаотада шахмат мундиали старт олади

Спорт

image

Бугун, 26 декабрь куни Олмаотада шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати бошланади. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 1 миллион долларни ташкил қилади.

Мусобақада жами 258 нафар гроссмейстер иштирок этади: 155 эркак ва 103 аёл. 26-28 декабрь кунлари тезкор шахмат баҳслари, 29-30 декабрь кунлари эса блиц-турнир ўтказилади.

Мундиалда норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен ҳам иштирок этади. Жаҳон шахмати мутасаддиларининг эътибори айнан Карлсеннинг иштирокига қаратилган. Аслида, Жаҳон чемпионати ўтган йили бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Қозоғистондаги коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли турнир Варшавага кўчирилди.

Маълумот учун, Варшавадаги мундиалда эркаклар ўртасида тезкор шахмат бўйича ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ғолиб бўлган бўлса, блиц бўйича франциялик Максим Вашер-Лаграв ғалаба қозонганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Shaxmat Abdusattorov

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг