Бугун қитъа чемпионатида икки нафар ўзбек боксчиси рингга чиқади

Спорт

image

Айни кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати жанглари бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 3 ноябрь куни баҳсларнинг учинчи кунига старт берилади. Кун дастурирда икки нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади. Эътиборлиси, бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси вакили ҳам турнирдаги иштирокини бошлайди.

Қизлар ўртасида -63 кгда Хадичабону Абдуллаева  таиландлик Сомнуэк Панпатчарага қарши рингга кўтарилса, эркаклар ўртасида -80 кг вазнда Одилжон Аслонов Жанубий Корея вакили Парк Жин Хун билан тўқнаш келади.

Маълумот учун, Абдуллаева иштирокидаги жанг Тошкент вақти билан тахминан 17:30 дан сўнг бошланса, Одилжон Аслонов кечки дастурда, соат 20:55 дан сўнг мусобақадаги илк жангини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ортда қолган икки кун давомида тўрт нафар Ўзбекистон вакили ўз жангини ўтказиб, ғалабага эришди.


Мақола муаллифи

Теглар

boks osiyo chempionati

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг