Бугун Бухоро ва Навоийда чанг-тўзон кўтарилади
Бу қизиқ
−
09:05 483 1 дақиқа
Бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг айрим жойларида кучли шамол эсиб, чанг-тўзон кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, кундуз куни республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси