Диққат! Тошкентда чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда
Local
−
14:09 1063 1 minute
Бугун, 4 октябрь куни ёмғирдан олдин Тошкент шаҳрида қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда пойтахтда экологик вазиятни яхшилаш бўйича тузилган Махсус комиссия огоҳлантириш билан чиқди.
Глобал об-ҳаво моделлари ҳамда Ўзгидромет прогнозларига кўра, бугун, 4 октябрь куни Тошкент шаҳри ҳудудида нам ҳаво массалари кириб келиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши мумкин. Прогнозларга кўра, шамол тезлиги 3–8 м/сониягача, айрим ҳудудларда эса 10–14 м/сониягача кучайиши эҳтимоли мавжуд. Кучайган шамол таъсирида айрим жойларда чанг-тўзонлар юзага келиши мумкин.
Ушбу жараёнлар натижасида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари миқдори, айниқса, PM10 концентрацияси қисқа муддатга ортиши кузатилади. Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари 25-30 даража, баъзи жойларда 32 даражагача, кечалари 13-18 даража бўлади.
Live
All