Бугун Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида чанг-тўзон бўлади
Interesting
−
14 July 7476 1 minute
Бугун, 14 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет жорий йилнинг 13–17 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилаётгани ҳақида огоҳлантириш билан чиққан эди.
Live
AllIsroil droni G'azoda avtomobilga zarba berdi
13 September