Бугун 8 та ҳудудда кучли шамол ва чанг-тўзон бўлади
Бу қизиқ
−
11:00 1926 1 дақиқа
Бугун, 24 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, бугун кундузи Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Шунингдек, пойтахтда ҳам шамол тезлиги 11–14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бугун ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси