Бугун Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада чемпионлиги учун жанг қилади
Спорт
−
08 Август
19491Бугун, 8 август куни Париж шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларининг бокс турида финал баҳслари бошланади. -51 кг да ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳасанбой Дўсматов олтин медаль учун рингга кўтарилади.
Дўсматовга финалда мезбон спортчи Беннама Билол рақиблик қилади. Дўсматовдан ташқари -57 кг вазнда Абдумалик Халоков ярим финал жангида иштирок этади. Байроқдор Халоков австралиялик Чарли Сеньор билан баҳс олиб боради.
Кун дастурида таэквондо жанглари ҳам старт олади. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашидов Тошкент вақти билан 13:35 дан бошлаб иштирокини бошлайди.
Бадиий гимнастикада Тахмина Икромова, замонавий бешкурашда Алисе Фахрутдинова ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшишда Нилуфар Зокирова Париждаги баҳсларда ўз имкониятини синовдан ўтказади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь