Бу инқирозлар вақти – Президент Байден илк нутқида бирликка чақирди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 20 январь куни Жо Байден расман қасамёд қилгани ва АҚШнинг 46-Президенти бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Қасамёддан кейин Байден Вашингтондаги инаугурация маросимида Президент сифатида нутқ сўзлади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

“Бу Америка куни. Бу демократия куни. Тарих ва янгиланишга бўлган умид куни. Бугун биз номзоднинг эмас, балки мақсадларнинг ғалабасини нишонлаяпмиз. Мақсадлар – демократия”, дея бошлади Байден ўзининг тантанали нутқини. 

Шундан сўнг, Президент январь ойи бошида Капитолий тепалигини босиб олишга бўлган уринишни эслаб, Америка демократиясининг қимматини таъкидлаб ўтди. Нутқи давомида у барча америкаликларнинг Президенти эканини алоҳида урғулади.

“Демократия қадрли эканлигини яна бир бор билиб олдик. Ва шу соатда, дўстларим, демократия ғалаба қозонди”, деди Байден.

Нутқ давомида Байден АҚШ аҳолиси оқ  танлилар устунлигига қарши туриши кераклигини айтди. У инаугурация пайтида бу ҳақда эслатиб ўтган биринчи Президент бўлди.

“Барча учун адолат орзуси энди кечиктирилмайди. Бу инқирозлар, чақириқлар ва бирлик вақти”, деди Президент.

У шунингдек, халқини бирликкка чақирди ҳамда Трамп бошқарувида қарама-қаршиликлар авж олганини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг