Брянскда дронлар ҳужуми оқибатида коллеж ўқувчилари жароҳатланди
Олам
−
20:33 290 1 дақиқа
Бугун, 30 сентябрь куни эрталаб Россиянинг Брянск вилояти Трубчевск шаҳрига Украина Қуролли кучлари томонидан уюштирилгани айтилаётган дронлар орқали ҳужум қилиниши оқибатида 12 киши жароҳатланди. Жабрланганлар орасида политехника техникумининг 9 нафар ўқувчиси ҳам бор. Бу ҳақда Россия Президенти ҳузуридаги Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Белова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг 7 нафари вояга етмаган. Улардан бири оғир аҳволда. Қолганларида ўқ парчаларидан жароҳатланиш ва баротравма аниқланган.
“Йигитлардан бири оғир аҳволда. Бошқаларида ўқ парчаларидан жароҳатланиш ва баротравмалар аниқланган”, деган у.
Львова-Белова Брянск вилоятининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Инна Мухина билан доимий алоқада эканини ҳам билдирган.
Трубчевскдаги ҳужум юзасидан вилоят губернатори Егор Ковальчук зарба тинч аҳолига берилганини айтган. Қайд этилишича, вилоят прокуратураси жабрланганларга ёрдам кўрсатилишини назорат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия қўшинлари бугун, 30 сентябрга ўтар кечаси Киевдаги “De Novo” маълумотларни қайта ишлаш марказига зарба берганди. Шаҳарга уюштирилган ракета ва дронлар ҳужуми оқибатида 2 киши ҳалок бўлиб, 5 киши жароҳатланган.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь