Британия Украинага ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беряпти
Олам
−
30 Декабрь 2023 4980 1 дақиқа
Буюк Британия ҳаво ҳужумидан мудофаа ускуналарини Украинага топширади. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазири Грант Шэппс маълум қилди.
“Биз Украина мудофаасини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Айнан шунинг учун бугун биз Россиянинг учувчисиз самолётлари ва ракеталарини аниқлик билан уриб туширишга қодир бўлган юзлаб ҳаво мудофаа ракеталарини жўнатяпмиз”, дейди Шэппс.
Британия вазири бошқа Ғарб давлатларини Украинага зарур қурол ва ҳарбий техника етказиб беришга чақирди.
Маълумот учун, Россия Украинага бостириб кирганидан бери Буюк Британия Киев ҳукуматига 5,9 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 декабрь куни Россия Украинанинг бир қанча шаҳарларига кенг миқёсда ҳаво ҳужуми уюштирганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025