Россия Украина шаҳарлари бўйлаб кенг кўламли ҳужумга ўтди

Олам

image

Бугун, 29 декабрь куни Россия Украинанинг бир қанча шаҳарларига кенг миқёсда ҳужумни бошлади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Эрта тонгда Киев, Одесса, Днепропетровск, Харьков ва Львовга учувчисиз самолётлар ва ракеталар зарбаси берилгани сабабли мамлакат бўйлаб ҳаво сиреналари чалинди.

“Бир неча киши жароҳатланган ва камида бир киши ҳалок бўлган”, дейилади хабарларда.

Ҳужумлар бутун мамлакат бўйлаб амалга оширилган.

Киев мэри Виталий Кличко Telegram’да пойтахтда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари зарбаларни қайтариш устида ишлаётганини маълум қилган ва фуқароларни бошпаналарда қолишга чақирган.

Гувоҳларнинг айтишча, Киевдаги “Артём” ҳарбий заводи ҳудудида ҳам портлашлар юз берган.

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, “Артём” заводи Киев метросининг Лукяновская бекати яқинида жойлашган. Шаҳар мэри бекат биноси шикастлангани ва ўз фаолиятини тўхтатганини, шунга қарамасдан ,у бошпана сифатида фойдаланилаётганини айтган.

Харьков мэри Игорь Терехов эса шаҳарга берилган қатор зарбалар оқибатида бир киши ҳалок бўлгани, бир неча киши жароҳатланганини маълум қилган.

Жанубдаги Одессада эса шаҳар маъмурияти уриб туширилган учувчисиз самолёт қолдиқлари остида қолган бино ёниб кетганини билдирган.

Ғарбий Львов шаҳри мэри Андрей Садовийнинг айтишича, шаҳарда камида икки марта портлаш бўлган.

Россия ҳужуми Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШга охирги тасдиқланган 250 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети, жумладан ҳаво ҳужумидан мудофаа ўқ-дорилари учун миннатдорлик билдирганидан бир кун ўтиб содир бўлди.

"Биз ҳаво қалқонимизни мустаҳкамлаш учун ҳамма нарсани қиляпмиз. Аммо дунё бу террорни тўхтатиш учун бизга кўпроқ ёрдам ва куч кераклигини англаши керак", деб ёзган Украина Президентининг ёрдамчиси Андрей Ермак.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Одесса Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made