Британия тақиққа учраётган AstraZeneca вакцинасини мақтаб чиқди
Олам
−
17 Март 2021
4169Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок AstraZeneca швед-инглиз фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг хавфсиз эканини айтди.
Вазирга кўра, назорат органлари вакцинадан фойдаланишнинг барча оқибатларини кузатиб бормоқда.
"AstraZeneca ва Оксфорд университети вакцинаси хавфсиздир ва биз биламизки, мамлакатимизда у билан 10 миллиондан ортиқ одам эмланади. Биз унинг таъсирларини ҳар доим баҳолаб борамиз. AstraZeneca ва Оксфорд университети вакцинаси ҳозирда Буюк Британияда кўпчиликнинг ҳаётини сақлаб қолмоқда, у билан эмланиш учун ёзилган бўлсангиз, эмланинг", деган Хэнкок.
Шунингдек, у вакцинага бўлган кунлик талаб жуда катта эканини ва бу препаратга бўлган иштиёқ жуда юқори эканини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, кўплаб Европа мамлакатлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўлиқ ёки қисман тўхтатганини эълон қилган. Швеция, Германия, Франция, Италия, Испания, Словения, Португалия, Кипр, Нидерландия, Австрия, Дания, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Ирландия, Люксембург, Норвегия ва Исландия ҳам шулар жумласидандир.
Европадан ташқарида вакцинадан фойдаланиш Индонезия, Конго Демократик Республикаси, Таиланд ва Жанубий Африкада тўхтатилган.
Ушбу вакцина билан оммавий эмлашлар бошлангандан сўнг, эмланганлар орасида шифохонага ётқизилганлар ва ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Ўлим ҳолатларини ўрганган шифокорлар ушбу вакцина билан эмланганларда қон қуйқалари ҳосил бўлганини аниқлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга ҳам 660 минг доза COVID-19 га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь