Британия Россия ва Хитойни асосий хавф деб эълон қилди

Олам

image

Буюк Британия Россия ва Хитойни асосий хавф туғдирадиган мамлакатлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Буюк Британия жорий йилнинг 2 июнь куни янги мудофаа стратегик шарҳини тақдим этади. 130 саҳифалик ушбу ҳужжатда Россиядан келаётган хавф бевосита ва шошилинч таҳдид сифатида баҳоланган. Ҳужжат асосан Украинадаги урушдан чиқарилган сабоқларга асосланган бўлиши кутилмоқда.

Нашр манбаларига кўра, шарҳда Хитой ҳам асосий эътибор марказида бўлади – у “мураккаб ва қатъий таҳдид” сифатида тавсифланади. Хитой баъзан Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёр бўлган, шунингдек, икки минтақавий хавф манбаи – Эрон ва Шимолий Корея ҳам ҳужжатда тилга олинади. Шу билан бирга, унда “Буюк Британия аллақачон Россия билан уруш ҳолатида” деган ибора ишлатилмаслиги кўзда тутилган. Бу очиқчасига мамлакатлар ўртасидаги “кичик ип”ни ҳам узиб юбориши мумкин.

Ҳужжатга кўра, дронлар, сунъий интеллект ва бошқа замонавий технологиялар уруш характерини тарихда ҳеч қачон бўлмаган даражада ўзгартириб юборган. Натижада совуқ уруш тугаганидан буён энг юқори даражадаги ҳарбий таҳдид пайдо бўлган.

Шарҳда Буюк Британиянинг танқидий инфратузилмасини дронлар ва террор ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун кўнгилли отрядлар ташкил этилиши ҳам режалаштирилган. Шунингдек, армиянинг сонини 73 минг кишигача ошириш масаласи ҳам кўтарилган.

НАТОнинг собиқ бош котиби Жорж Робертсон бошчилигидаги экспертлар гуруҳи томонидан тайёрланган таҳлилда янги мудофаа харажатлари бўйича мажбуриятлар белгиланмайди. Бироқ унда амалдаги Бош вазир Кир Стармер февраль ойида билдирган ваъда – 2027 йилга қадар мудофаа буджетини ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизигача ошириш, кейинги парламент даврида эса 3 фоизга етказиш яна бир бор тасдиқланади.

Шарҳ устида ишлаган бошқа экспертлар қаторида истеъфога чиққан генерал Ричард Баронс ҳамда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Россия бўйича собиқ маслаҳатчиси Фиона Хилл ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британиянинг Молия вазирлиги Россияга қарши янги санкцияларни кучайтирганди. Санкциялар рўйхати 82 та янги позиция билан кенгайтирилган, улардан 20 таси жисмоний шахслар ва 62 таси юридик шахсларга тегишли. Санкциялар рўйхатига тушган ташкилотлар орасида Санкт-Петербург валюта биржаси ва Депозитларни суғурталаш агентлиги ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Буюк Британия Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг