Британия Башар Асаднинг рафиқасини қабул қилмайди

Олам

image

Буюк Британия Башар Асаднинг рафиқаси – Асма Асад мамлакатга қайтишни истаса, уни қабул қилишга тайёр эмас. Бу ҳақда қироллик Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Мамлакат Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми Дамашқ қулаганидан кейин Асаднинг турмуш ўртоғи Асмани суриялик ва британиялик бўлишига қарамасдан, мамлакатга киритолмаслигини айтган.

“Асма Асад Британия фуқароси бўлиши мумкин, у бизнинг мамлакатимизга киришга ҳаракат қилиши ҳам мумкин, лекин у санкциялар остида ва Буюк Британия учун ёқимли одам эмас”, деган вазир.

Шунингдек, Асма Асаднинг Британия фуқаролиги бекор қилиниши мумкинлиги ҳам таъкидланган. Бироқ Британия Бош вазири Кир Стармер Асад режими қулаганидан кўп ўтмай, Асманинг Британия фуқаролигидан маҳрум этилиши ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини айтган. 

"Қарор қабул қилиш учун ҳали жуда эрта", деган Стармер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дамашқдан қочиб, Россиядан қўним топган Башар Асад рафиқаси Асма эри билан ажрашиб, Лондонга кетмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Башар Асад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг