Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди
Жамият
−
17 Сентябрь 2021
5425Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 80 000 сўмдан, ўсимлик ёғи эса 14 000 – 24 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказиб, маълум қилди.
Қўмита кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
2021 йил 15 сентябрь ҳолатига:
- Суякли мол гўшти (1 кг) — 45000 – 68000 сўм
- Қўй гўшти (1 кг) — 52000 – 80000 сўм
- Картошка (1 кг) — 2000 – 5000 сўм
- Пиёз (1 кг) — 800 – 3000 сўм
- Сабзи (1 кг) — 2000 – 9000 сўм
- Тухум (10 дона) — 6000 – 16000 сўм
- Гуруч (1 кг) — 5000 – 18000 сўм
- Ўсимлик ёғи (1 л) — 14000 – 24000 сўм
- Шакар (1 кг) — 7500 – 9000 сўм
Хабарга кўра, нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш мумкин.