Бозорларда нарх-наво қандай?
Жамият
−
21 Январь 2022
5892Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 80 000 сўмдан сотилмоқда, картошканинг қиммати 8 000 сўм. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида ўтказган кузатув натижалари бўйича маълум қилди.
Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинган.
Жорий йил 19 январь ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:
- Суякли мол гўшти (1 кг) — 45000 – 68000 сўм
- Қўй гўшти (1 кг) — 54000 – 80000 сўм
- Картошка (1 кг) — 3000 – 8000 сўм
- Пиёз (1 кг) — 1500 – 4000 сўм
- Сабзи (1 кг) — 1000 – 5000 сўм
- Тухум (10 дона) — 6000 – 14000 сўм
- Гуруч (1 кг) — 5000 – 17500 сўм
- Ўсимлик ёғи (1 л) — 14000 – 24000 сўм
- Шакар (1 кг) — 7500 – 10500 сўм
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь