Ботир Қудратхўжаев Тезкор қидирув департаменти бошлиғи бўлди
Жамият
−
28 Январь 5284 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ва қарори билан Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби маълум қилди.
Маълумот учун, Ботир Қудратхўжаев 2014−2016 йилларда Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори, 2016-2017 йилларда Тошкент шаҳар прокурори, 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, 2020-2022 йилларда Хоразм вилояти прокурори, 2022 йилдан бугунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган. У 2025 йилнинг февраль ойида Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азизбек Икромов Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси