Босния ва Герсеговинанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

Жамият

image

Иван Орлич Босния ва Герсеговинанинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.

Қайд этилишича, Бахтиёр Саидов Босния ва Герсеговинанинг Ўзбекистондаги биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилган.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада жадал ривожлантиришга бўлган самимий интилишни қадрлаймиз. Дарҳақиқат, ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама, айниқса, иқтисодий соҳада самарали ҳамкорлик қилиш учун кўплаб имкониятларни кўрмоқдамиз. Жаноб элчига мамлакатдаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз”, дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Зеландиянинг Россиядаги собиқ элчиси Ўзбекистонга элчи бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон элчиси Босния Герсеговина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг