Янги Зеландиянинг Россиядаги собиқ элчиси Ўзбекистонга элчи бўлди
Жамият
−
09 Декабрь
839Янги Зеландиянинг Россиядаги элчиси бўлиб фаолият юритган Марк Жулиан Трейнор Ўзбекистонга элчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.
Бугун, 9 декабрь куни янги элчи вазир Саидовга ишонч ёрлиғини топширди. Бахтиёр Саидовнинг таъкидлашича, икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кенг қамровли кун тартибини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда муҳим ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилиши лозим.
“Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Марк Жулиан Трейнор жанобларини қутладик. Мулоқот давомида барқарор қишлоқ хўжалиги, саноатни ривожлантириш, “яшил” иқтисодиёт, тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик ва бошқа истиқболли йўналишларга эътибор қаратдик. Жаноб Элчини табриклаймиз!”, дея ёзган вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пиергабриеле Пападиа де Боттини Италиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланганди.
LiveБарчаси