Бош вазир Пашиняннинг укаси ЙТҲга учради

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг укаси Армен Пашинян пойтахт Ереванда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланди. Бу ҳақда “Армлур” ахборот портали кеча, 29 ноябрь куни хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса пойтахтнинг маъмурий округи Малатия-Себастия районида содир бўлган. 

“Жабрланувчи, Жанубий Кавказ республикаси ҳукумати раҳбарининг укаси йўлни кесиб ўтаётган эди. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетмаган”, деб ёзади агентлик. 

Армен Пашинян жароҳатлар билан Ереван тиббиёт марказларидан бирига етказилган. Шифокорлар унинг аҳволини қониқарли, деб баҳоламоқда. 

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Армен Пашинян Арманистонга 2018 йилдаги бахмал инқилобдан кейин кўчиб ўтган. Бунгача у Россияда яшаган. Юридик шахслар давлат реестрига кўра, 2021 йил 9 апрелда Армен Пашинян бирданига иккита компания директори бўлди: “Го-Трейд” ва “Мина-Майя”. Республика Давлат даромадлари қўмитаси (ДДҚ) маълумотларига кўра, “Го-Трейд” масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналарини лизинг ва ижарага бериш билан шуғулланади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг