Бош вазир ҳам Россия элчихонасига бориб таъзия билдирди
Жамият
−
25 Март
4390Бугун, 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Олег Мальгинов орқали бутун Россия халқига таъзия билдирди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош вазир аввалроқ Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустинга Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл” мажмуасида содир бўлган теракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини юборган.
Маълумот учун, 22 март куни кечаси Москва яқинидаги Красногорскдаги “Крокус Сити Ҳолл”да теракт содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев россиялик мавқедоши Владимир Путинга таъзия хати йўллаган эди. Ўзбекистон ТИВ Москвада содир этилган терактни қоралади. 23 мартда Шавкат Мирзиёев Путинга қўнғироқ қилиб, яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирди. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева эса Россия Федерал Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володинга таъзия мактубини йўллади.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов, унинг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг раҳбари Улуғбек Иноятов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва қатор расмийлар ҳам теракт муносабати билан таъзия билдириш мақсадида Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига борди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь