Мирзиёев Путинга телефон қилди
Жамият
−
23 Март
23983Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 март куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди. Мирзиёев мулоқот давомида Путинга ва Россия халқига Москва вилоятидаги "Крокус Сити Ҳолл" концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқи номидан вафот этганларнинг оила аъзоларига бардамлик, жароҳатланганларга тез фурсатда шифо топишларини тилаган. Бегуноҳ инсонларга қарши қаратилган ушбу жиноят яна бир бор қатъий қораланган.
Путин ўз навбатида, Ўзбекистон Президентига ушбу оғир дамда билдирилган далда сўзлари ва зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирган. Мамлакатлар хавфсизлиги ва барқарор тараққиётига таҳдид бўлган ушбу ёвуз кучга курашиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев россиялик мавқедоши Владимир Путинга таъзия хати йўллаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь