Бош прокуратура карантин даврида ўтказилган тўй бўйича маълумот берди
Жамият
−
31 Март 2020
12290Аввалроқ, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида фуқаро тақиққа қарамай тўй ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Тўй ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, тўй эгаси бўлинмага олиб кетилганди. Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур тўй ташкилотчиларига кўрилаётган чора юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 28 март куни Юнусобод тумани, Марказ-4 мавзесида фуқаро А.Ш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарорида кўрсатилган талабларни бузиб, ИИБ ҳудуд профилактика инспектори ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, қизининг никоҳ тўйи муносабати билан куёви ва унинг ўртоқлари иштирокида “куёв навкар” тўй маросимини ўтказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь