Боррель Марказий Осиёга Россияни четлаб ўтишни таклиф қилди

Олам

image

Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни, жумладан, Россияни четлаб ўтувчи янги транспорт йўлакларини қуриш орқали кенгайтириш ниятида. Бу ҳақда кеча, 20 ноябрь куни Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Хитой Марказий Осиёда муҳим роль ўйнашда давом этмоқда. Шу билан бирга, ушбу минтақа давлатлари Европа Иттифоқини энг муносиб ҳамкор деб ҳисоблаган ҳолда савдо ва ташқи сиёсат алоқаларини диверсификация қилишга интилмоқда. Европа Иттифоқи, ўз навбатида, бу ўзгаришлардан фойдаланишдан манфаатдор. 

“Биз минтақа билан алоқаларни чуқурлаштиришимиз, унинг энергия таъминоти, муҳим хом ашё етказиб бериш ва Россиядан мустақил бўлган янги транспорт йўлакларида намоён бўладиган улкан салоҳиятидан фойдаланишимиз керак”, деб ёзади Европа дипломатияси раҳбари ўз блогида. 

Гап Боррелнинг Қозоғистонга яқиндаги ташрифи чоғида унинг ривожланиши муҳокама қилинган Транскаспий халқаро транспорт йўналиши ҳақида бормоқда. 

Унинг қайд этишича, ЕИ аллақачон Марказий Осиёнинг асосий савдо ва сармоявий шерикларидан бири ҳисобланади.  

“Сўнгги ўн йил ичида ЕИ минтақага 100 миллиард евродан ортиқ сармоя киритди ва бу бизни Россия ва Хитойдан анча олдинда бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича энг йирик манбага айлантирди”, дея қўшимча қилди у.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Жозеп Боррель

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг