Болгария Президенти Ўзбекистондан кетди (видео)
Жамият
−
11 Июнь 2025 8010 1 дақиқа
Бугун, 11 июнь куни Болгария Президенти Румен Радевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Болгария Республикаси Президенти Румен Радевни расмий кутиб олиш маросими бўлганди. Шундан сўнг қароргоҳда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радевнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Румен Радев Президент Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Болгарияга боришга таклиф этди. Болгария етакчиси Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этди. Олий даражадаги музокаралар якунида у Кўксарой қароргоҳида дарахт экди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025