Мирзиёев Болгария Президенти билан дарахт экди

Жамият

image
Ўзбекистон Болгария билан нималарга келишиб олди? north_east

Ўзбекистон Болгария билан нималарга келишиб олди?

Бугун, 10 июнь куни Тошкент шаҳридаги олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Президентлар – Шавкат Мирзиёев ва Румен Радев икки халқнинг дўстлиги ва ҳамкорлиги, икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очишга муштарак интилишнинг ифодаси сифатида Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт эккан.

Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Болгария Республикаси Президенти Румен Радевни расмий кутиб олиш маросими бўлганди. Шундан сўнг қароргоҳда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радевнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Румен Радев Президент Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Болгарияга боришга таклиф этди. Болгария етакчиси Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Румен Радев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг