Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 18 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, болаларнинг қуйидаги контингенти имтиёзли асосда давлат боғчаларига қабул қилиниш ҳуқуқига эга:

•    I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
•    кўп болали оилаларнинг болалари;
•    етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
•    “Аёллар дафтари” киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;
•    контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;
•    талабалар ва педагогларнинг болалари;
•    акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчиларидан бўлган болалар;
•    кўп тармоқли ихтисослаштирилган ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларига ўтказилаётган соғайган болалар.
•    Ушбу қарор кучга киргунга қадар давлат боғчаларига қабул қилиш учун сўровномаси имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунига қадар сақлаб қолинади.

Қарорга кўра, биринчи марта тарбияланувчилар қабул қилаётган янги қурилган давлат мактабгача таълим ташкилотларига Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли микроучасткалардаги ҳудудларда яшовчи болалар мактабгача таълим вазирининг буйруғи асосида устунлик ҳуқуқи билан қабул қилинади.

Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун вақтинча ёпилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари таъмирлаш даврида ваколатли орган қарори асосида вақтинча бошқа ташкилотларга навбатсиз тақсимланади.

Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

•    сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);
•    болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;
•    бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш;
•    хато киритилган маълумотларни тузатиш;
•    давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.

Жорий йил ўқув йилининг 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

боғча

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг