Болаларда коронавирус аломати пайдо бўлса нима қилиш керак?

Саломатлик

image

Болалар билан яқин алоқада инфекция юқтиришдан сақланишнинг имкони йўқ. Бу ҳақда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов брифингда маълум қилди.

“Агар изоляцияланиш имкониятингиз бўлмаса, болалар ҳам инфекция юқтиришлари эҳтимоли катта. Чунки вируснинг юқумлилиги ўта юқори.

Ҳатто мунтазам ҳимоя чоралари: қўлни совунлаб ювиш, ниқоб тақиш, санитайзерлар, тузли эритмалар ҳам битта жойда бўлганда инфекция юқишидан ҳимоя қила олмайди.

Шу ўринда унутмаслик керак, болалар COVID-19 асосан симптомларсиз ёки енгил формада ўтказишади”, дейди Оқилов.

Унинг сўзларига кўра, болаларда фақат тумов, иситма кўтарилиши, томоқ қирилиши, ич қотиши каби аломатлар кузатилиши мумкин. Бироқ аксарият ҳолатларда болалар ўзларини яхши ҳис қилишади ва катталарга қараганда кучли лоҳаслик ёки иштаҳа йўқолиши каби белгилар кузатилмайди.

Аломатлар пайдо бўлганда симптоматик даволаш: суюқлик ичириб болани терлатиш, бурунни тузли эритмада чайиш, иситма 38,5дан юқори  кўтарилганда - болалар парацетамоли бериш зарур.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1011

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг