Болалар уйга ўт қўйди
Жамият
−
10 Июль 2019 5263 1 дақиқа
Кеча, 9 июль куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманидаги аҳоли яшаш хонадонларидан бири ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
9 июль куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани “Янги ҳаёт” МФЙ Янги ҳаёт кўчаси 16-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида туман ЁХБ диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига етиб борган 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида уйнинг 300 кв метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Шунингдек, ёнғинда фуқароларни тан жароҳати олишларига ва ҳалок бўлишларига йўл қўйилмаган. Ёнғин оқибатида уйнинг 90 кв метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодисанинг тахминий келиб чиқиш сабаби болалар шўхлиги. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь