Болалар омбудсмани ёлғон ахборот тарқатишда айбланди

Жамият

image

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати QALAMPIR'UZ га Яккабоғ туманидаги 80-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари калтакланиши бўйича расмий маълумот берган эди. Кейинроқ Болалар Омбудсмани ҳам ҳолат юзасидан муносабат билдириб чиқди.

Бугун, 10 март куни Бошқарманинг қайд этишича, Болалар омбудсмани 2023 йилда тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларда яқинда тарқалган видеони жорий йилга алоқадор, деб баҳолаган. Шундан сўнг, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари орасида гўёки Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ёлғон ахборот бергандек таассурот пайдо бўлган. 

Шунингдек, бошқа бир қатор нашрлар ҳам Болалар омбудсмани берган расмий муносабатга таяниб, видеодаги ҳолат 2024 йил 13 январда содир бўлганини ёзган. 

“Юқоридагилардан келиб чиқиб, тўлиқ ўрганилмаган, ёлғон маълумотлар тарқатилиши ёки ташкилот томонидан берилган расмий муносабатни кенг жамоатчилик, аҳоли ўртасида нотўғри талқин қилиниши оқибатида фуқароларда Мактабгача ва мактаб таълими тизимига бўлган ишончсизлик ортиши мумкин”, дейилади муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

ахборот Болалар омбудсмани ёлғон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг