Қашқадарёда ўқувчиларнинг калтакланишига Болалар омбудсмани муносабат билдирди
3-саҳифа
−
09 март 2024 9668 1 дақиқа
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 80-мактабда директор болаларнинг бошини бир-бирига уриштириб, калтаклагани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳолат жорий йилнинг 13 январь куни содир бўлган. Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани 80-умумий ўрта таълим мактаби директори Т.А. 7-синф ўқувчилари А.Қ. ҳамда Э.Т. синф партасини синдириб, шовқин солгани туфайли уларни шу тарзда “тарбиялаш”ни лозим топган.
“Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча маълумот берилади”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда Болалар омбудсмани вояга етмаган қизнинг тўйини тўхтатган эди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр