Бокс. Дўсматов бугун ҳам рингга чиқади

Спорт

image

Бугун, 5 ноябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал баҳслари старт олади.

Кун дастурида тўрт нафар Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоларининг ҳам чиқишлари ўрин олган. Шунингдек, 4 ноябрь куни турнирдаги иштирокини бошлаган Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ҳам навбатдаги жангини ўтказади.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг жанглари рўйхати:

-52 кг: Феруза Казакова - Альтансесег Лусаихан (Мўғулистон) (15:00);
-54 кг: Нигина Ўктамова - Житпонг Жутамас (Таиланд) (16:10 дан сўнг);
-57 кг: Ситора Турдибекова - Прити (Ҳиндистон) (17:10 дан сўнг);
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Тензин Дрюгел (Бутан) (20:40 дан сўнг);
-70 кг: Мавлуда Мавлонова - Маникон Баисон (Таиланд) (22:10 дан сўнг).
 
Маълумот учун, 4 ноябрь куни кечки дастурда Ўзбекистон вакилларидан Абдумалик Халаков ва Адҳамжон Муҳиддинов илк жангида ғалаба эришиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks Do'smatov

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг