Бокс бўйича ЖЧ: бугун Шоҳжаҳон Абдуллаев рингга кўтарилади
Спорт
−
27 Октябрь 2021
5568Айни кунларда Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 27 октябрь куни 86 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасида Осиё чемпиони Шоҳжаҳон Абдуллаев бельгиялик Виктор Шельстритга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан соат 17:50 дан сўнг, старт олади.
Эслатиб ўтамиз, кеча 26 октябрь куни 3 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилиши керак эди. Дастлаб, 80 кг вазн тоифасида Одилжон Аслоновнинг танзаниялик рақиби Юсуф Чангалавей номаълум сабабларга кўра жангга чиқмайдиган бўлди ва бухоролик боксчи автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди. Аслонов навбатдаги жангида италиялик Фиорига қарши баҳс олиб боради.
Саиджамшид Жафаров (75 кг) Словакия вакили Лукас Фернезага қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди. Унга япониялик Юито Мориваки рақиблик қилади.
51 кг вазнда иштирок этган Рио Олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов эса қозоғистонлик Сакен Бибоссинов қарши рингга кўтарилиб, мағлубиятга учради.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6 ноябрига қадар ўтказилади.
LiveБарчаси