Бокс бўйича ЖЧ: Асадхўжа Мўйдинхўжаев рақибига имконият қолдирмади
Спорт
−
28 Октябрь 2021
3924Бугун, 27 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги баҳслари ўз якунига етди.
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (67 кг) Фаластин вакили Аҳмед Харара билан “ҳисоб-китоб” қилди. Мўйдинхўжаев кейинги босқичда Дмитрий Галагот (Молдова) ва Севонрет Оказава (Япония) жанги ғолибига қарши рингга кўтарилади. Фарғоналик боксчи илк жангида ирландиялик Брендан Маккиверни мағлуб этган.
Эслатиб ўтамиз, +92 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Лазизбек Муллажонов Эрон вакили Пуриа Амирига қарши рингга кўтарилди ва ишончли ғалабага эришди. 22 ёшли фарғоналик боксчи кейинги босқичда британиялик Делишес Орьега қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6 ноябрига қадар давом этади.
LiveБарчаси