Бокс: Лазизбек Муллажонов рақибига имконият қолдирмади
Спорт
−
28 Октябрь 2021
4647Бугун, 27 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги баҳслари старт олди.
+92 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Лазизбек Муллажонов Эрон вакили Пуриа Амирига қарши рингга кўтарилди ва ишончли ғалабага эришди. 22 ёшли фарғоналик боксчи кейинги босқичда британиялик Делишес Орьега қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 57 кг вазн тоифасида Жаҳон чемпиони (2019) Миразизбек Мирзаҳалилов АҚШ вакили Жамал Херлига қарши рингга кўтарилиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Бироқ Мирзаҳалилов жанг давомида устунликка эришган эди.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6 ноябрига қадар давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь