Боғчада хотинини бўғган эркак аёлни ўлдиргани айтилмоқда
3-саҳифа
−
26 Август 2022
32087Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотидаги болалар кўз ўнгида эри томонидан калтакланган аёл ўлдириб кетилгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, тумандаги Мевазор маҳалласида яшаган 24 ёшли М.У.ни эри кеча, 25 август куни рашк сабаб пичоқлаб ўлдирган.
Аёл оилавий поликлиникада ҳамшира бўлиб ишлаган.
Тармоқдаги маълумотларга қараганда М.У. Оилавий келишмовчиликлар туфайли ота уйига кетиб қолган. Эри эса уни қидириб, борган. Аёлнинг ота-онаси эса куёвига қизи билан учрашишга рухсат берган. Ғирт маст аҳволда бўлган эркак М.У.ни кўриши билан унинг бўйнига пичоқ тираб, азоблаган. Кейин эса аёлни бўғизлаб, воқеа жойидан қочиб кетган. Аёл ота-онаси уни шифохонага олиб кетаётганда вафот этган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча воқеа юзасидан расмий маълумот бермади.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда эркак Қуйи Чирчиқдаги боғчалардан бирида эр аёлини бўғаётгани акс этган видео тарқалганди. Мактабгача таълим вазирлиги аёл боғчада ишламаслигини, у эридан қочиб, МТТга кирганини маълум қилди. Вилоят ИИББ эса ҳолат бўйича текширув бошланганини билдирди.