BMW бутун дунё бўйлаб автомобилларни қайтариб олади

Олам

image

BMW бутун дунё бўйлаб қарийб 330 мингта автомобилини ёнғин хавфи сабабли қайтариб олади. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди. 

Гап 2022 йил 9 июндан 2025 йил 5 декабригача ишлаб чиқарилган i5, 7 Series, M5, 5 Series  ва i7 моделлари ҳақида бормоқда. Компания маълумотига кўра, асбоблар панелидаги симлар нотўғри жойлаштирилгани сабабли салон микрофилтрини алмаштириш вақтида кабеллар шикастланиши мумкин. Бу эса қисқа туташув, тутун чиқиши ва ёнғинга олиб келиши эҳтимолини юзага келтиради.

Ҳозирча ушбу носозлик билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар қайд этилмаган. БМВ мой ва салон фильтри алмаштирилган автомобиль эгаларга хавфсизлик текширувини зудлик билан ўтказишни тавсия қилмоқда.

Бундан икки ҳафта аввал ҳам BMW бошқа носозлик сабабли юз минглаб автомобилларини қайтариб олган эди. 2026 йил февраль бошида компания двигателда ёнғин чиқиши хавфи туфайли қарийб 500 мингта автомобилни чақириб олган.

ОАВ хабарига кўра, 2 Series Coupe, 3-, 4- ва 5-серияларнинг айрим вариантлари, 6 Series Gran Turismo, 7 Series Limousine ҳамда Х4, Х5, Х6 ва Z4 моделлари текширувдан ўтказилганда, уларнинг магнит ўчиргичи кўп маротаба двигатель ишга туширилгач ейилиши мумкинлиги аниқланган. Бу эса автомобилни ишга туширишда муаммолар, қисқа туташув ва стартер қизиб кетишига олиб келиши эҳтимолини туғдиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида BMW машинаси ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

BMW

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг