Блогер Отабек Сатторий қамоқдан манзил-колонияга ўтказилди

Жамият

image

Блогер Отабек Сатторий қамоқдан манзил-колонияга ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook саҳифасида ёзиб қолдирган. 

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. 

Унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланиб, 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, блогернинг қамалишидан сўнг “Human Rights Watch” (HRW) халқаро ташкилоти Сатторийнинг қамалишини мамлакатдаги сўз эркинлигига зарба, деб баҳолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Сатторий манзил-колония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг