Блинкеннинг ёрдамчиси Ўзбекистонга келди
Жамият
−
07 Ноябрь 2023 7007 1 дақиқа
АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги Америка делегацияси Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда бугун, 7 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
“Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мезбонлик қилаётган Ўзбекистон ва АҚШ Стратегик шериклик мулоқотининг учинчи йиғилиши давомида ҳамкорлигимизнинг кенг кун тартибини муҳокама қилдик ва устувор соҳалар, айниқса, минтақавий иқтисодий фаровонликни таъминлашга қаратилган йўналишларни белгилаб олдик”, деб ёзган вазир Саидов.

Маълумот учун, Дональд Лу бошлигидаги АҚШ делегацияси ўтган йилнинг май ойида ҳам Ўзбекистонга келган. Ўшанда у шу пайтдаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов билан учрашган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Давлат департаменти Дональд Лу Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонга сафар қилишини маълум қилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь