Блинкен Туркия ва араб давлатлари Ғазони қайта қуришга тайёрлигини айтди 

Олам

image

Тўрт араб давлати ва Туркия ҳукумати Америка Қўшма Штатларини Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш тугаганидан кейин Ғазо секторини реконструкция қилиш ва анклавни бошқаришни режалаштиришда ҳамкорлик қилишга тайёр эканига ишонтирди. Бу ҳақда Яқин Шарқ бўйлаб сафарда бўлган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

Блинкен Саудия Арабистони, Иордания, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркия Ғазонинг келажагини режалаштиришда иштирок этиш имкониятини кўриб чиқишини айтган. 

“Мамлакат етакчилари Ғазодаги вазиятни барқарорлаштириш ва тиклаш, фаластинликлар учун сиёсий йўлни белгилаш ҳамда бутун минтақада узоқ муддатли тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик йўлида ҳаракат қилиш учун ҳамкорлик қилиш ва ҳаракатларимизни мувофиқлаштиришга келишиб олди”, деди Блинкен.

Унинг сўзларига кўра, минтақа мамлакатлари раҳбарлари зиммасига керакли масъулиятни олишга, мақсадларни амалга ошириш ва минтақадаги ўз қарашларини илгари суриш учун мураккаб қарорлар қабул қилишга тайёр. 

"Мен можаронинг тарқалишининг олдини олишга қатъий қарор қилган ва бу можаронинг кучайишига йўл қўймаслик ва кенгайишига йўл қўймаслик учун қўлидан келган барча ишни қилаётган раҳбарлар билан учрашдим", дея қўшимча қилади АҚШ Давлат котиби.

Блинкен минтақа давлатлари Ғазонинг келажагида қандай роль ўйнаши мумкинлигига ойдинлик киритмади. 

”Associated Press” агентлигига кўра, бой давлатлар – БАА ва Саудия Арабистонининг молиявий ёрдами ҳар қандай вариантни амалга ошириш учун фойдали бўлади. 

Блинкен 9 ва 10 январь кунлари Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан уларнинг олдидаги мажбуриятлари ҳақида гапирмоқчи. Шундан сўнг Америка дипломатияси раҳбари Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан Ғазони қайта тиклаш, араб давлатлари ва Туркия позициясини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Блинкен Ғазода уруш бошлангандан бери минтақага қилган тўртинчи сафари давомида Туркия, Греция, Иордания, Қатар, БАА ва Саудия Арабистонида бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Туркия Саудия Арабистони БАА Қатар Иордания Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг