Блинкен Грецияга 200 миллион доллар эвазига Киевга қурол беришни таклиф қилди
Олам
−
27 Январь
4710АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Грецияга Украинага қурол бериш ёки сотишни таклиф қилди, бунинг эвазига Америка Афинага 200 миллион долларгача қўшимча ёрдам кўрсатиш имкониятини ўрганиб чиқади. Бу ҳақда Блинкеннинг Греция Бош вазири Кириакос Митсотакисга йўллаган мактубида келтирилган.
Мактубда Блинкен Давлат департаменти F-35 самолётлари ва қурол-яроғларнинг Греция ҳукуматига тахминан 8,6 миллиард долларга сотилиши мумкинлигини маъқуллашга қарор қилганини билдирган.
“Биз Грециянинг Украинага бериши ёки сотиши мумкин бўлган мудофаа салоҳиятидан манфаатдормиз. Агар бу имкониятлар Украинани қизиқтирса ва АҚШ ҳукумати томонидан баҳолангунича, биз Греция учун 200 миллион долларгача бўлган қўшимча хорижий ҳарбий молиялаштириш маблағлари имкониятларини ўрганишимиз мумкин”, дейилади мактубда.
Шунингдек, Блинкен Грециянинг КС-135 ёнилғи қуйиш самолёти бўйича сўровини кўриб чиқишга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, “The Times” нашри агар АҚШ Конгресси Киевга ёрдам пакетини маъқулламаса, Украина Қуролли кучларида артиллерия снарядлари захираси келгуси ой охиригача тугашини маълум қилганди.
LiveБарчаси