Блэкаут: Грузия зимистонга айланди

Олам

image

Кеча, 5 август оқшомида Грузиянинг катта қисми электр энергиясиз қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, узилиш мамлакатдаги йирик гидроэлектр станциясида ўтказилган синовлар билан бир вақтга тўғри келган. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.

Россия ахборот агентликларининг маълумотига кўра, аҳолиси тахминан 3,7 миллион бўлган Грузияда маҳаллий вақт билан соат 20:00 атрофида пойтахт Тбилиси ва бошқа йирик шаҳарларда электр таъминоти узилган.

Мамлакатнинг энергетика ва сув таъминотини назорат қилувчи комиссия вакили Гиорги Панганининг айтишича, ҳодиса гидроэлектр станциясида ўтказилган синовлар билан бир вақтда содир бўлган.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ойда икки марта кузатилган электр узилишларидан кейин мамлакат электр тармоғидаги заиф нуқталарни аниқлаш мақсадида мазкур синовлар ўтказилган.

Пангани ҳозирги электр узилиши сабаблари юзасидан текширув олиб борилаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Қирғизистонда электр энергиясининг кенг кўламли ўчиши содир бўлганди.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг