Қирғизистонда кенг кўламли блэкаут юз берди

Олам

image

Бугун, 17 июль куни Қирғизистонда электр энергиясининг кенг кўламли ўчиши содир бўлди. Бишкек ва мамлакатнинг бир нечта ҳудудлари чироқсиз қолди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Аҳолининг хабар беришича, электр таъминотидаги узилишлар пойтахтга, шунингдек, Чуй, Иссиқкўл, Норин ва бошқа вилоятларнинг аҳоли пунктларига таъсир кўрсатган. Хусусан, электр энергияси ўчиши сабабли Бишкекнинг айрим туманларида совуқ ва иссиқ сув таъминоти тўхтаб қолган. Шунингдек, аҳоли светофорлар ишламаётгани, алоқадаги узилишлар ва лифтлар тўхтаб қолгани ҳақида хабар берган.

“Қирғизистон миллий электр тармоғи” (НЭСК) ОАЖ маълум қилишича, блэкаутга кучланиши 220 киловольт бўлган иккита юқори кучланишли электр узатиш линиясининг авариявий ўчиши сабаб бўлган. Компания маълумотларига кўра, “Қораболта — Главная” ва “Главная — Шу” линиялари авариявий тарзда ўчиб қолган.

Оқибатда юкламани автоматик равишда камайтириш тизими ишга тушган ва бу электр таъминотида узилишларга олиб келган. Ҳозирги вақтда НЭСК мутахассислари электр таъминотини босқичма-босқич тиклаш ишларини олиб бормоқда. Технологик бузилиш сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аномал иссиқ сабабли сабаб Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр 2 соатга узилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг