Фарғонада балиқчи ярим млрд сўмлик электрни ўмарди
Crime
−
14:56 751 1 minute
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида фуқаро электр тармоғига ноқонуний уланиб, 547,2 млн сўмлик электр энергиясидан фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.У. “Янгибостон” МФЙ ҳудудидаги балиқ боқишга мўлжалланган кўлида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланган. Оқибатда у 547,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида 2,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All